Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтдаги мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётгани аниқланган
10:57 / 2024-01-04

Тошкент шаҳрида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида қандай ишлар амалга оширилаётгани таҳлилдан ўтказилди.

Маълум бўлишича, пойтахтда коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган, коррупция хавф-хатарларини келтириб чиқараётган масалалар мавжуд.  

Жумладан, қурилиш, банк, суд-ҳуқуқ тизимлари ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ коррупциявий ҳолатлар кўп учрамоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг қуйи тузилмаларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси фаолияти етарли даражада йўлга қўйилмаган.  

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Тошкент шаҳрининг бу борадаги натижаларини коррупцияга оид жиноятчилик статистикаси, бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ҳолатлари, аҳолининг мурожаатлари, ижтимоий сўров натижалари ва ОАВда эълон қилинган коррупция билан боғлиқ маълумотлар таҳлили асосида кўриб чиқилган.  

Пойтахтдаги мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани, очиқликни таъминлашда сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйилаётгани аниқланган.  

Агентлик ахборот хизматидан маълум қилишларича, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг айрим мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганига оид эълон қилинган хабарлар ва бошқа очиқ маълумотлар асосида ҳам ўрганишлар ўтказилган. Шунда бир қатор мансабдор шахслар тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки улушга эга эканлиги маълум бўлган.  

Бу борада қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш, ўз вазифасини лозим даражада бажармаган масъулларнинг жавобгарлиги масаласи кўриб чиқилмоқда. Мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйиш чоралари кўрилмоқда 

Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этиш юзасидан кўрилган чоралар натижасида “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат унитар корхонаси бош директори Ш.А, Миробод туман ҳокими А.С, “Миллий антидопинг агентлиги” раҳбари А.С, “Ахборотлаштириш бош маркази” унитар корхонаси раҳбари Д.С, Бўстон тумани ҳокими С.Н, “Миллий ПР-маркази” давлат унитар корхонаси директори Д.С, Энергетика вазири ўринбосари У.М, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.А.нинг тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик вa раҳбарлик фаолиятлари тугатилиши таъминланди.  

Н.Абдураимова, ЎзА