Пойтахтдаги 31 та мактабнинг иситиш тизимидаги муаммолар бартараф этилди
Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун, 24 январдан иситиш тизимларида муаммолари бартараф этилган ва синфхоналарда ҳаво ҳарорати меъёрида бўлган 31 та умумтаълим мактабида ҳам узлуксиз таълим жараёни бошланади.
Булар Бектемир туманидаги 346-сонли, Миробод туманидаги 83-, 94-сонли, Мирзо Улуғбек туманидаги 54-, 209-сонли, Олмазор туманидаги 28-сонли, Сергели туманидаги 33-, 68-, 269-сонли, Чилонзор туманидаги 163-, 168-, 173-, 181-, 188-, 232-сонли, Шайхонтоҳур туманидаги 19-, 39-, 59-, 82-, 85-, 92-, 132-, 141-, 167-, 169-, 180-, 186-сонли, Юнусобод туманидаги 87-, 259-сонли, Яшнобод туманидаги 145-сонли умумтаълим мактаби, 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати.
ЎзА