Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтдаги 12 та мактабда дарслар анъанавий тарзда бошланади
21:44 / 2023-01-24

Эртага, 25 январдан иситиш тизимларида муаммолари бартараф этилган ва синфхоналарда ҳаво ҳарорати меъёрида бўлган қуйидаги яна 12 та умумтаълим мактабида узлуксиз таълим жараёнлари бошланади.

Булар Бектемир туманидаги 347-сонли, Олмазор туманидаги 1-сонли, Чилонзор туманидаги 138-, 162-, 179-, 183-, 184-, 270-, 280-сонли мактаблар ва 4-сонли мактаб-интернати, Янгиҳаёт туманидаги 2-, 3-сонли мактаблардир. 

Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

ЎзА