Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтда хизматлар ҳажми келгуси йил 38 миллиард долларга олиб чиқилади
18:59 / 2025-12-16

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва келгуси йилга янги марраларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Ўтган тўққиз йилда пойтахтда хизматлар ҳажми йилига 20 фоиздан ўсиб, 30 миллиард долларга яқинлашди. Келгуси йилда буни 38 миллиард долларга, 2027 йилда эса 45 миллиард долларга олиб чиқиш муҳим экани таъкидланди.

Жорий йилда шаҳардаги 26 та кўча туну кун ишлайдиган кўчаларга айлантирилди. Бу кўчаларда 1 минг 200 та савдо-сервис объектини жойлаштириш ҳисобига 5 минг аҳоли даромадли бўлди.

Келгуси йилда яна 18 та шундай кўча ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Банкларнинг 100 та янги юқори қийматли ижтимоий, «яшил», технологик ва туристик хизматларни жозибадор шартларда молиялаштириш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Чилонзорда йилига 15 минг аҳолини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўқитадиган марказ ишга туширилди. Шундай марказларни умумий овқатланиш ва бошқа сервис соҳаларида йўлга қўйиб, йилига 5 минг аҳолини бепул ўқитиш, 100 та маҳаллада коворкинг маркази, дарс хонаси ва ўқув курсларини очиш ҳамда 10 минг нафар ёшларни қамраб олиш топширилди.

ЎзА