Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтда болалар ўртасида расм чизиш танлови ўтказилди
14:48 / 2025-06-01

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги "Локомотив" кўнгилочар боғида "Болалар ҳимояси – менинг нигоҳимда" мавзусида расм чизиш танлови ташкил этилди. Тадбир Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда 100 нафардан ортиқ бола иштирок этиб, ўз ижодий ишлари орқали жамиятда болаларнинг ўрни ва ҳуқуқлари ҳақидаги қарашларини ифода этди. Ҳар бир расм — бу болаларнинг қалб овози, уларнинг ички дунёси, ҳаётга бўлган қараши ва ҳимоя ҳақидаги тасаввуридир. Кимдир бу тушунчани меҳрибон ота-она тимсолида тасвирласа, бошқалар уни мактаб, дўстлик, уй муҳити ёки табиат манзаралари орқали ифода этди.

Танлов якунида барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.  

Ш.Маматуропова, ЎзА