Пойтахтда баҳор ёмғири
ФОТОРЕПОРТАЖ
Баҳор фасли – ёмғирли кунлари билан янада гўзал. Кўкламда шивалаб ёққан ёмғир жозибали манзара касб этади, ҳаво янада мусаффолашади, табиат эса уйғониш нафасини олади. Ёмғир томчилари энди куртакка кирган дарахтлар, яшил майсаларга қўниб, янги ҳаёт бошланаётганини эслатади.
Баҳор ёмғири – бу фақатгина об-ҳаво эмас, балки янгиланиш, умид ва покланиш рамзидир. Пойтахт кўчаларида ёмғирли ҳавода сайр қилишнинг гашти эса ўзгача.
[gallery-27967]
Мумтозбегим Абдумўминова (сурат), ЎзА