Пойтахтда 11 триллион сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланди
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ҳудудий туман бўлимлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида изчил ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 11 триллион сўмлик 845 минг ёки 2024 йилнинг
мос даврига нисбатан 275 мингтага кўп ҳужжат ижроси таъминланган. “Темир”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларига 91 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.
Туманлараро бўлимлар томонидан 171 миллиард сўмлик 333
минг ижро ҳужжатларининг ижроси амалда тамомланган.
Бундан ташқари, ижро ҳужжатлари бўйича қидирув эълон
қилинган жами 415 шахсдан 250 таси топилган.
Н.Абдураимова, ЎзА