Пойтахт жамоаси ғолиб бўлди
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги "Нурли маскан" мактаб интернатида кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар ўртасида 5×5 футбол ( футболнинг бу турида жамоадаги ўйинчиларнинг сони 11 нафар эмас, 5 нафарни ташкил этади) бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ишқибозларга бир олам завқ бағишлади.
Беш кун давом этган мазкур чемпионатда 6 та жамоа ўзаро баҳс олиб борди.
Мамлакат терма жамоасига муносиб номзодларни саралаган турнир якунида Тошкент шаҳри жамоаси ғолибликни қўлга киритди.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти жамоалари эса кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Т. Рўзиев, ЎзА