French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахт йўлларида 2 мингга яқин янги йўл белгилари ўрнатилган
13:47 / 2025-04-15

Йўллар кундалик ҳаётимиздаги энг муҳим ҳамроҳимиздир. Уларда тегишли хавфсизлик чораларининг кўрилиши эса манзилимизга беталафот, соғ-саломат етиб олишимизга хизмат қилади.

Шу йил биринчи чоракда пойтахт йўлларида хавфсизликни таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилган.  

Жумладан, ҳайдовчи ва йўловчилар учун хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида 1 минг 904 та янги йўл белгилари ўрнатилган, 1 минг 281 таси алмаштирилган. 9 та светофор объекти қурилган. 159 та пиёдалар ўтиш жойи қайта тикланган. Йўлнинг аксарият қатнов қисмлари таъмирланди.

Бу ҳақда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан ўтказилган эшитувда айтиб ўтилди. Унда депутатлар пойтахт йўлларида хавфсизликни таъминлаш бўйича жорий йил биринчи чоракда қилинган ишлар юзасидан масъуллар ҳисоботини эшитди.

Муҳокамаларда депутатлар томонидан тирбандликнинг олдини олиш, юк машиналари қатновини тунги вақтга кўчириш, «Тез ёрдам» машиналари учун қулайлик яратиш, пиёдаларнинг махсус светофорларини кўпайтириш бўйича таклифлар берилди. «Тез ёрдам» машиналарига йўл берган ҳайдовчилар учун жарималар келаётгани бўйича эътироз билдирилди. Бу масалада тарғибот роликларини кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА