Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахт хиёбонлари байрам тантаналари учун тайёр
19:07 / 2025-12-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимизнинг барча гўшаларида Янги – 2026 йилни муносиб кутиб олиш учун қизғин ҳозирлик кўрилди. Кўчаю хиёбонлар, истироҳат боғларида байрам шукуҳи ҳукмрон. Шаҳар ва туман марказларида ўрнатилган байрам арчалари атрофида Янги йил тантаналари учун қулай муҳит яратилди.    

Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, Янги йилнинг асосий байрам тадбирлари бу гал ҳам пойтахтимизнинг Истиқлол кўчасида жойлашган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг олд майдонида 2025 йилнинг 25 декабридан 2026 йилнинг 10 январига қадар бўлиб ўтади. Маскан байрамни юксак савияда ўтказиш, ташриф буюрувчиларга хуш кайфият улашиш учун тайёр ҳолда.  

[gallery-26887]

Шунингдек, қуйидаги манзилларда ҳам байрам тадбирлари ташкил этилади:

Юнусобод тумани: Рихсилий 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси (“Yunusobod Gallery” мажмуаси), 25 декабрь – 10 январь | 17:00 – 21:00

Бектемир тумани: “Compass” савдо мажмуаси, 25 декабрь – 10 январь | 11:00 – 22:00

“Coca-Cola Garden” боғи, 25 декабрь – 10 январь | 11:00 – 22:00

Миробод тумани: Тарас Шевченко 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси 21 декабрь – 4 январь | 16:00 – 22:00

Мирзо Улуғбек тумани: “Central Park”, 25 декабрь – 10 январь | 11:00 – 22:00

“Янги Ўзбекистон боғи” ҳудуди, 25 декабрь – 10 январь | 11:00 – 22:00

Сергели тумани: Суғдиёна ва Жалойир кўчалари бўйлаб 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси ҳамда Янги Сергели истироҳат боғи, 25 декабрь – 10 январь | 11:00 – 22:00

Олмазор тумани: “Asia.uz” супермаркети автотураргоҳи (собиқ Нукус кинотеатри), 25 декабрь – 10 январь | 16:00 – 22:00

Учтепа тумани: Учтепа тумани ҳокимлигининг олди қисми, 25 декабрь – 5 январь | 16:00 – 20:00

Чилонзор тумани: “Dream Park” (“Ғафур Ғулом”) маданият ва истироҳат боғи, 25 декабрь – 10 январь | 11:00 – 22:00

“Ҳумо Арена” муз саройи олди майдони, 25 декабрь – 10 январь | 11:00 – 23:00

“Magic City” боғи, 20 декабрь – 10 январь | 11:00 – 23:00

Ал-Хоразмий 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси, 25 декабрь – 10 январь | 11:00 – 22:00

Шайхонтоҳур тумани: “Анҳор Локомотив” боғи, 25 декабрь – 10 январь | 11:00 – 22:00

“Tashkent City” мажмуаси, 21 декабрь – 10 январь | 11:00 – 23:00

Яшнобод тумани:  “Ашхобод” сайилгоҳи, 25 декабрь – 10 январь | 11:00 – 20:00

Яккасарой тумани: “NEXT” савдо мажмуаси, 25 декабрь – 10 январь | 16:00 – 22:00

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг турли миллатлар урф-одатлари, миллий ҳамда маданий анъаналари акс эттирилган павильонлар ҳудуди, 25–30 декабрь | 16:00 – 19:00

Янгиҳаёт тумани: Меҳригиё 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси, 25 декабрь – 10 январь | 11:00 – 22:00

Барчани кутилмаган дастурлар, кўтаринки кайфият ва ёрқин таассуротлар кутмоқда!

Камола Юсупова, Носиржон Ҳайдаров, Ўктам Ҳайитов (сурат), ЎзА