Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахт туманларидаги коллекторлар янгиланмоқда
16:32 / 2023-09-21

Тошкент шаҳрида магистрал сув қувурлари ва канализация коллекторларини янгилаш ҳамда ирригация тизимини тиклаш бўйича 2023 йил бошида шакллантирилган ишлар режаси асосида 11 та туманнинг 45 та объектида қурилиш-монтаж, реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Янги тармоқларни қуриш ишларида сув сарфидан келиб чиқиб турли диаметрли 10 та янги  темир-бетон коллекторлар, ирригация тармоқларига темир-бетон лотоклар ва насос станцияларига қўшимча насос ускуналари ўрнатилмоқда.

Қурилиш-монтаж ишларидан кўзланган асосий мақсад аҳолига қулайлик яратиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, ёғингарчилик яқинлашаётган паллада шаҳарда  ёмғир сувлари тўпланиши натижасида сув тошишининг олдини олиш, шаҳардан тошган сувларни беталафот чиқариб ташлашдан иборат.

Гулноза Бобоева, ЎзА