ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизнинг энг севимли масканларидан бири – Tashkent City да Янги йил байрами муносабати дрон шоу ташкил этилди. Мазкур тадбир пойтахт аҳли ҳамда меҳмонларни бир жойга жамлаб, барчага унутилмас таассуротлар улашди.
Тунги осмонга кўтарилган юзлаб дронлар ёрқин рангларда миллий рамзлар, байрамона ёзувлар ва геометрик шаклларни ҳосил қилди. Томошабинлар дронлар ҳаракатидаги турли шакллар ва сюжетларнинг мусиқа билан уйғунлигини катта қизиқиш билан кузатди.
[gallery-26963]
Таъкидлаш керак, дронлар шоуси бу – ҳаво ансамбли бўлиб, унда дронлар бир-бирига синхрон ҳаракат қилиб, осмонга чизиқлар, ҳарфлар ва сюжетларни чизади. Бундай шоулар болалар ҳамда катталар учун ажойиб томоша бўлиши, аниқ.
Тадбир ташкилотчиларининг таъкидлашича, дрон шоу замонавий технологияларни оммалаштириш, шаҳар аҳолисининг маданий ҳордиқ олишини таъминлаш ва Тошкентнинг инновацион қиёфасини намоён этиш мақсадида ўтказилди.
Бу каби замонавий тадбирлар Тошкент шаҳрида келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган. Бу эса пойтахтнинг маданий ҳаётини янада бойитишга хизмат қилади.
Камола Юсупова, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА