English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахт ижрочилари икки триллион сўмдан ортиқ маблағ ундирди
09:51 / 2023-05-23

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг январь-апрель ойларида 523 мингдан ортиқ ижро ҳужжатидан 268 мингга яқинининг ижроси тамомланиб, 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилди.

Хусусан, давлат фойдасига 395,5 миллиард сўм ва солиқ қарздорлиги бўйича 1,3 триллион сўм ундирилди. 

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига 37,8 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. 

МИБ матбуот хизматидан маълум қилишларича, бошқарма томонидан 7 минг 227 мурожаат кўриб чиқилди. Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида 1 минг 329 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиб, 57,3 миллиард сўм миқдорида маблағ ундирилиши таъминланди. 

Н.Абдураимова, ЎзА