English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахт ҳавоси таркибида майда заррачалар билан боғлиқ хавф юқорилигича қолмоқда
12:56 / 2024-01-03

"Ўзгидромет" маълумотига кўра ўтган бир суткадан буён айнан мана шу майда кўзга кўринмас заррача пойтахт ҳавоси таркибида жаҳон стандартларининг рухсат этилган меъёридан (РEМ) анча юқори яъни “қизил” хавфда сақланмоқда.

Маълумотларга кўра, РМ-2.5 майда заррачаси соч толасидан 40 баробар майда кўзга кўринмас заррача ҳисобланади.  

Бу майда заррачанинг инсон соғлиғига салбий таъсири бор. Унинг мунтазам ҳаво таркибида юқори даражада қолиши инсон саломатлиги, ўпка тўқималари орқали қонга ўтиш хусусиятидан келиб чиқиб пайдо бўладиган касалликлар, нафас йўллари, аллергия, кўз шиллиқ пардаси зарарланиши, тери касалликлари, ҳатто саратон касаллигини ҳам келтириб чақириши мумкин.  

Н.Раҳмонова, ЎзА