Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахт ҳавоси “сариқ” даражали ифлосланишни кўрсатмоқда
11:44 / 2024-01-29

Атроф-муҳитнинг ифлосланиши – берилган муҳит учун хос бўлмаган, ташқаридан кирган ва салбий оқибатларга олиб келадиган физик, кимёвий ёки биологик реагентлар таркибининг юқорилигидир. Ташланмалар ва чиқармалар минтақавий ва глобал кўламда атмосфера ҳавоси, сув ва тупроқ ифлосланишининг асосий манбалари ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида “Ўзгидромет” стационар постлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари бўйича “сариқ” даражали ифлосланишни кўрсатмоқда.  

Кузатув натижаларига кўра, пойтахтда ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши қуйидагича:  

–Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –15 мкг/м3;  

– Юнусобод тумани “Бодомзор” йўлида –13 мкг/м3.  

Ушбу ҳудудларда ҳаводаги чанг миқдори AQI – РМ2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг “ўртача” даражадаги ифлосланиш тоифасига киради.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, катта шаҳарда PM2,5 ҳавода ҳар доим бўлади ва инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам у билан нафас олади. Агар кундан-кунга инсон организмига бу заррачалар кўп миқдорда тушиб, чиқишга улгурмаса, улар организмда тўпланади. PM2,5 нинг асосий хавфи унинг концентрацияси кескин ўзгаришида эмас, балки бу заррачаларнинг организмга сурункали таъсир этишидадир. PM2,5 билан заҳарланиш аломатлари яққол намоён бўлмайди. Шаҳарда истиқомат қилувчи одам бир кунда ўртача 200 миллиард PM2,5 зарраларини ютади. Уларнинг ярми ўпкада ўтириб қолади. Бир марталик бундай доза жиддий оқибатларга олиб келмайди.  

Бироқ вақт ўтиши билан организмдаги PM2,5 миқдори критик даражадан ошади ва бу респиратор ва юрак-қон томир касалликларининг ўсишига олиб келади.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА