French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахт божхоначилари 1,1 миллиард сўмлик “мато” операциясига чек қўйишди
11:44 / 2022-03-14

Божхона органлари томомнидан яширин иқтисодиётни қисқартириш борасида кескин кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан юк контейнерида ҳужжатларга кўра 8 турдаги мато товарлари божхона постига кириб келди.

Мазкур товарларнинг юк ҳужжатлари ва уларнинг инспекцион кўрик мажмуасидан олинган тасвирлари ўртасида ўзаро тафовут бўлганлиги сабабли белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк контейнерида ҳужжатлардаги каби 8 турдаги эмас, балки 11 турдаги мато товарлари борлиги, 5 турдаги матоларнинг товар кодлари эса нотўғри кўрсатилганлиги фош бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, товарларнинг  умумий қиймати 1 миллиард 152 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Ҳозирда товарлар вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси 

Ахборот хизмати