Пойтахтимизда бўлиб ўтадиган “С5+1” шаклидаги вазирлар учрашуви тўғрисида
2020 йилнинг 3 февраль куни Тошкент шаҳрида “C5+1” шаклида навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтади.
2020 йилнинг 3 февраль куни Тошкент шаҳрида “C5+1” шаклида навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтади.
Учрашувда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этади.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Манба: mfa.uz сайти