Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда бўлиб ўтадиган “С5+1” шаклидаги ташқи ишлар вазирлари учрашуви тўғрисида
17:10 / 2020-02-02

2020 йил 3 февраль куни Тошкентда “C5+1” шаклида навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтади.


2020 йил 3 февраль куни Тошкентда “C5+1” шаклида навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашувда Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этади.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.