Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтга янги русумдаги автобуслар келтирилди, энди улар "Isuzu"лар ўрнида ҳаракатланади
16:30 / 2020-08-05

Транспорт тизимини тубдан ислоҳ қилиш, айниқса, ҳаракат таркибини замонавий, йўловчи учун қулай транспорт воситалари билан тўлдириш чоралари кўрилмоқда.


Транспорт тизимини тубдан ислоҳ қилиш, айниқса, ҳаракат таркибини замонавий, йўловчи учун қулай транспорт воситалари билан тўлдириш чоралари кўрилмоқда. 

Хусусан, "Тошшаҳартрансхизмат" пойтахт жамоат транспортининг асосий бўлаги ҳисобланган автобусларни янгилаш борасида ютуқларга эришмоқда.

Натижада ҳаракат таркиби юртимизда ишлаб чиқарилаётган "Man", "Isuzu" русумли ҳар тарафлама қулайликларга эга автобуслар билан тўлаётгани йўловчиларга манзур бўлмоқда.
Қайд этиш керакки, пойтахт жамоат транспорти тизимида хусусий секторнинг ҳам ўз ўрни бор. Ҳозирда Тошкент шаҳрида ўнга яқин хусусий корхоналар йўловчи ташиш билан шуғулланади.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси йўналишларга қўйилган бу автобусларнинг асосий қисми хизмат муддатини ўтаб бўлганини ҳисобга олиб, хусусий корхоналарга ҳаракат таркибини янгилаш вазифасини қўйди.

Шу кунларда "Автосантранс-сервис" корхонаси 9 та янги автобус харид қилди. Хитойнинг "Yutong hongkong limited" компанияси ишлаб чиқарган мазкур автобуслар 52 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, газ ёқилғисида ҳаракатланади. Улар эски "Isuzu" русумидаги автобуслар ўрнида ҳаракатланиши режалаштирилган.

Ишлаб чиқарувчилар ушбу транспорт воситаларининг 150 минг километргача бенуқсон ҳаракатланишига кафолат бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Автосантранс-сервис" "Тошшаҳартрансхизмат" билан шартнома асосида фаолият юритади.