French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойга трассасида миллиардер нобуд бўлди
16:34 / 2023-06-27

Етмиш ёшли чикаголик таниқли миллиардер Жеймс Краун Колорадо штати ҳудудидаги автомобиль спорти трассасида аварияга учраб, ҳаётдан кўз юмди, деб хабар тарқатди “CBS News” телеканали.

Ҳодиса якшанба куни юз берган, миллиардер бурилишда бошқарувни йўқотган ва тўсиққа урилган.  

Аввалроқ бошқа бир фожеада британиялик миллиардер Хамиш Хардинг ва покистонлик тадбиркор Шахзод Довуд ҳалок бўлган эди. Улар “Титан” сув ости аппаратида чўкиб кетган “Титаник” кемасига уюштирилган экспедиция қурбони бўлишди.