English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойдевор қўйиш маросими (+видео)
16:33 / 2025-10-27

Юқори-Чирчиқ туманидаги Қишлоқ хўжалигида юқори агротехнологиялар махсус саноат зонасида Хитойнинг “Янглинг” халқаро қишлоқ хўжалиги компанияси билан ҳамкорликда махсус саноат зонаси ташкил этилмоқда.

 Унга Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ туманиданжами 116.5 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, шундан 55.5 гектар майдонда саноат зонаси ҳамда 61 гектар майдонда демонстрацион майдон ташкил этилиши кўзда тутилган.  

“Пойдевор қўйиш маросими”да Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Хитой делегацияси, халқаро ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг 150 га яқин вакиллари иштирок этди.

<iframe width="1326" height="746" src="https://www.youtube.com/embed/SL3asW5m0sk" title="Poydevor qo‘yish marosimi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

-Ушбу лойиҳа доирасида 15тадан ортиқ истиқболли йўналишлар бўйича умумий қиймати 200 млн АҚШ долларига тенг бўлган 20 тага яқин инновацион лойиҳаларнинг тақдимоти бўлмоқда, - дейди “Янглинг”халқаро ҳамкорлик корпорацияси бош директори ўринбосари Чен Бин. -   Жумладан, қишлоқ хўжалигида сифатли кўчат тўқимаси ва наслчилик, соҳа учун техника ва ускуналар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигида учувчисиз дронларда ўсимликларни мақсадли ҳимоя қилиш хизмати, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ақлли ишлаб чиқариш линияси, қишлоқ хўжалигидаги совуқ занжирли логистика омбори ва совуткичли сақлаш, қишлоқ хўжалиги техникасини кенг кўламда экиш учун кўргазма базаси, юқори сифатли кўчатларни стандартлаштирилган ҳолда танлаш, иссиқхона учун автоматлаштирилган суғориш тизими, ақлли пуркаш воситалари ва ўтларни тозалаш ускуналарини тадбиқ этиш, робот  ёрдамида 3D экиш каби истиқболли йўналишлар шулар жумласидандир. Бугун қурилишига тамал тоши қўйилган “Янглинг” агроинновацион технопарки 2026 йилда қуриб битказилиши режалаштирилган.          

Шунингдек, ушбу махсус саноат зонасида Хитой, Италия, Япония ва бошқа қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатлар тажрибасини жорий этиш ҳамда илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда 20 та пахта, 10 та буғдой, 10 та маккажўхори, 50 та шоли, 40 та узумнинг янги нав ва дурагайларини яратиш ишлари амалга оширилади.  

Бундан ташқари, 500 га майдонда помидор етиштириш, қуритиш ва қайта ишлаш, ерёнғоқ ва қуруқ мевалар етиштириш, 5 минг гектар ер ўзлаштирилиб, қаттиқ буғдой етиштириш, ун заводи, макарон ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушириш кўзда тутилган.  

Мазкур саноат зонаси фаолияти натижасида мамлакатимизда юқори технологияли агроишлаб чиқариш инфратузилмаси яратилади, янги иш ўринлари очилади, маҳаллий маҳсулотлар экспорти кенгаяди ҳамда ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ошади.  

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА