Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Постларда “Яшил йўлак”лар ташкил этилмоқда
10:29 / 2020-04-17

Вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ички ишлар бошқармасида тезкор штаб тузилиб, вилоят постларида махсус автотранспорт ва техникаларнинг ҳаракатланиши қатъий назоратга олинди.


Жорий йилнинг 14 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқимизга қилган мурожаатларига биноан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари иштирокида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда карантин муносабати билан ҳудудлар миқёсида автомашиналарнинг кириб-чиқиши вақтинча тўхталиганлиги, қолаверса, автомобиллар қатнови чекланганлиги қатор соҳа вакилларида қийинчилик ва муаммоларни юзага келтираётгани таъкидланди.

Вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ички ишлар бошқармасида тезкор штаб тузилиб, вилоят постларида махсус автотранспорт ва техникаларнинг ҳаракатланиши қатъий назоратга олинди. 

ИИБ пост4.jpg

Хусусан, айни пайтда, Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан чегара постларида “яшил йўлак”лар фаолияти тизимли йўлга қўйилиб, вазифалар самарали тартибда ташкил этилди. Айниқса, ички ишлар органлари ходимлари саъй-ҳаракати туфайли ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи инвесторлар, карантин даврида аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини беминнат етказиб берувчи тадбиркорлар ҳамда халқимиз тўкин дастурхони учун ерга барака уруғларини қадаган заҳматкаш фермерларимизнинг йўлларда эркин ҳамда хавфсиз ҳаракатланишлари учун имтиёзлар жорий этилди.

– Вилоятда ҳудудий ички ишлар бўлимларининг биринчи ўринбосарлари ўз вақтида штаблар ташкил этиб, бу борадаги ишларни мувофиқлаштиришга киришишди, – дейди вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник И.Тиллаев. – Туну-кун назорат постларида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан адо этиб келаётган соҳа фидойилари карантин даврида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш баробарида, аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситалари билан таъминлашни назорат қилишга муҳим ҳисса қўшмоқда.