Постларда нега қуролланган ҳарбийлар тургани изоҳланди
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. Улардан бирида ташкил этилган постларда нега қуролланган ҳарбийлар туришибди, деб сўралди. Бу аҳолида ваҳима уйғотяпти. Бизда уруш бўлмаяпти-ку?
-Бу зарурат, юртимизда коронавирус пандемияси тарқалиши билан боғлиқ, -дейди Шоҳрух Ғиёсов. -Аввало, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва касалликнинг мамлакатимизда кенг тарқалиб кетишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқмасликни таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирлардан биридир.
Бу ҳолатни оддий қабул қилишни ҳамда белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя этган ҳолда, ўзингиз ва оилангиз хавфсизлиги нуқтаи назаридан ёндашишингизни маслаҳат берган бўлардик.