"Посбониман муқаддас юртнинг" мавзусида ижодий танлов бўлиб ўтди (+видео)
Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусида республика ижодий танлови ўтказилди.
Миллий гвардия ва Бадиий академия ҳамкорлигида, "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида ташкил этилган танловда гвардиячилар, уларнинг фарзандлари, таълим муассасалари ўқувчилари, курсантлар, талабалар ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Танловга Ватанга муҳаббат, муқаддас юрт ҳимояси, жасорат ва фидойилик ғояларини акс эттирувчи 50 га яқин тасвирий санъат асарлари ва фото дизайн ишлари тақдим этилди. Ишлар профессионал ҳакамлар томонидан баҳоланиб, энг муносиб иштирокчилар 1, 2 ва 3-даражали дипломлар билан тақдирланди.
Мазкур танлов ёшлар орасида ватанпарварликни юксалтириш, миллий қадриятларни тарғиб этиш ҳамда гвардиячилар ва уларнинг оилалари ижодий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/_K1SF86NkA4?si=4dj5-tyQITTqJPjl" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова,
У.Тўхтаев (монтаж),
ЎзА