Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Португалияда яшаётган ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этади
16:09 / 2021-10-08

Куни кеча мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқот давомида сайловга тайёргарликнинг бориши, 2019 йилда қабул қилинган Сайлов кодекси ва миллий сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, шунингдек, Португалиянинг Лейрия шаҳрида муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов участкаларининг ташкил этилиши билан боғлиқ муҳим маълумотлар етказилди.  

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар жараёни, жумладан, Ўзбекистон Президенти сайлови миллий сайлов қонунчилиги талаблари ҳамда халқаро эътироф этилган тамойиллар, умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан очиқ ва ошкора ўтказилиши алоҳида қайд этилди.  

Ўз навбатида, сиёсий партиялар фаолияти ва улар томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурларининг мазмун-моҳияти ватандошларга тушунтирилди.  

Фуқаролар билан мулоқотда элчихона ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаси фаолияти ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.  

Б.Худойбердиев, ЎзА