Португалия Украинага 315 тонна ҳарбий ёрдам eтказди
Португалия ҳукумати Украинага 315 тоннага яқин ҳарбий ёрдам ўтказди. Бу ҳақда Португалия мудофаа вазири Элена Каррейрас баёнотига асосланиб, Diario de Noticias хабар бермоқда.
«Айни пайтда биз 315 тонна материаллар, жумладан шахсий ҳимоя воситалари, ўқ-дорилар, қурол-яроғлар, шунингдек, тиббий-санитария материаллари, транспорт воситалари, дронлар - умуман, Украина томони биздан сўраган турли хил материалларни eтказдик», деди вазир.
Каррейрас Киев аллақачон Португалия қуролли кучларидан 14 та МC-113 бронетранспортёрини олганини тасдиқлади.
Аввалроқ Пентагон раҳбари Ллойд Остин Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакетига яна тўртта кўп учирувчи ракета тизими киритилишини айтган эди. Шунингдек, яқинда тақдим этиладиган Қўшма Штатлардан янги ёрдам пакети MLRS ва артиллерия учун ўқ-дориларни ўз ичига олади.