English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Портлаш сабаблари ўрганилмоқда
11:02 / 2023-02-10

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги “Тозабоғ” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги уйларнинг бирида жорий йилнинг 4 февраль куни газ тармоғидан сизиб чиққан табиий газ чақнаши оқибатида портлаш содир бўлган.

Натижада ушбу уйда яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро З.Й. олган тан жароҳати оқибатида вафот этган. Ҳодиса содир бўлган жой  Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигидаги тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўрганилган.  

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали “Элликқалъатумангаз” газ таъминоти бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси расмий маълумотида қайд этилишича, ҳозирда айбдор шахслар доирасини аниқлаш ва уларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳал этилмоқда.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири