French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Портал электрон ишбилармонлик муҳитини яратмоқда
19:24 / 2019-11-25

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Электрон кооперация биржасининг www.cooperation.uz портали ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачилар ўртасида қулай электрон ишбилармонлик муҳитини яратмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Электрон кооперация биржасининг www.cooperation.uz портали ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачилар ўртасида қулай электрон ишбилармонлик муҳитини яратмоқда.

Негаки, пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ“ марказий кўргазмалар мажмуида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойиш қилиш билан бир қаторда айнан шу портал орқали бир-бирлари билан ўзаро электрон олди-сотди жараёнига киришмоқда.

Ишлаб чиқарувчиларнинг порталдан рўйхатдан ўтиш жараёнларини таққослаб ўтсак. Ярмарка бошлангунга қадар 10 минг 800 корхона рўйхатдан ўтказилган бўлса, тадбир очилгандан кейин бир сутка мобайнида 648 корхона рўйхатга киритилганди. Бугун соат 18.00 да Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, Электрон кооперация портали (cooperation.uz)га аъзолар сони 13 минг 421 тани ташкил этган. Шунингдек, порталга қўйилган маҳсулот тури дастлаб 9 мингта бўлган бўлса, айни чоғда унинг сони 19 минг 517 тадир. Тадбирга қадар 270 электрон шартнома шакллантирилган ва миқдори 44 миллиард сўмликдан зиёдни ташкил этган бўлса, бугун электрон шартноманинг сони 6 минг 528 та бўлиб, пул миқдори деярли 1 триллион 228 миллиард сўмга етган.

Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси фаолияти давомида Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Навоий машинасозлик заводи вакиллари ҳам ушбу портал орқали 10 дан зиёд шартнома имзолашга муваффақ бўлди.

– Бу ишлаб чиқарувчилар учун яна бир катта имкониятдир, – деди Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Навоий машинасозлик заводи ходими Ғайрат Ғуломов. – Бизга бу портал жуда маъқул бўлди. Портал кўплаб оворагарчиликнинг олдини олар экан. Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ишлаб чиқарувчиларга йирик майдон бўлиб, биз ҳам маҳсулотларимизни иштирокчилар эътиборига ҳавола этдик. Улар орасида металларга ишлов берадиган дастгоҳ ҳам бор. Бу заводимизнинг янги маҳсулоти сифатида намойиш қилиняпти. Заводимиз 55 йиллик фаолиятга эга. У Навоий кон-металлургия комбинатининг кон ишлари ва гидрометаллургия заводлари учун ноанъанавий ускуналар, станоклар тайёрлаш, ўрнатиш ва созлашга ихтисослашган. Шунингдек, завод буюртма асосида мамлакатимиз саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги учун эҳтиёт қисмлар етказиб беради. Заводнинг тўртта ишлаб чиқариш мажмуаси ва ўндан ортиқ цехларида 3 минг 700 дан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилади.