Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
17:45 / 2025-11-26

Мамлакатимизда коррупция ва таъмагирликка қарши курашиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тезкор профилактик чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Наманган вилояти ҳудудида ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан ўтказилаётган “Соғлом ва хавфсиз юрт” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида пора олди-бердиси ҳолати аниқланди. Маълум бўлишича, Наманган шаҳрининг Даштбоғ маҳалласида яшовчи, 2001 йили туғилган фуқаро гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятини яшириш ва қонуний жавобгарликдан қутулиш мақсадида шаҳар ИИБ тезкор ходимига 2000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган. 

Тезкор ходим томонидан фуқаро бир неча бор бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, пул маблағларини бераётган вақтида Ички ишлар вазирлигининг шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар қонуний ҳал этиш учун прокуратура органларига юборилган. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.