Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пора олган прокуратура ходимига нисбатан қидирув эълон қилинди
09:41 / 2024-10-10

Бош прокуратура томонидан прокуратура органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок ходимлардан тозалаш борасида барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Бош прокуратура ахборот хизматидан маълум қилишларича, бунда, энг аввало, ходимлар ўртасида ножўя ва номуносиб хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шу билан бирга, коррупцияга йўл қўйган ходимларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қатъий чоралар кўришга эътибор қаратилмоқда.  

Хусусан, Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда фуқаро И.Х.нинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилди.  

Муаллиф аризасида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчиси Ш.Ш. томонидан “B.H.” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиш учун пул маблағлари талаб қилганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.  

Ушбу ариза асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида Ш.Ш. ариза муаллифидан келишилган 40 минг АҚШ долларини олиб, жиноий таъқибдан қутулиш мақсадида номаълум томонга яширинган (40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб  олинган).  

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Ш.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми "а" банди (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди.  

Айбланувчига нисбатан сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.  

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА