Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
...Пора берганнинг икки юзи қора бўлади
16:06 / 2021-01-24

Ўз хизмат вазифасини ўтаётган Сирдарё вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспекторига 500 минг сўм пора таклиф қилган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Порахўрлик, яъни бугунги замонимизга мослаб айтганимизда – коррупция, юртимизда жуда қадимдан қораланиб келган экан. Неча асрлардан бери ота-боболаримииздан бизгача етиб келган, пора олганнинг бир юзи қора, пора берганни икки юзи қора бўлади, деган ҳикматли сўзлари бугунга келибгина қонунларимизда ўз иникосини топди, десак муболаға бўлмас. 

Ҳатто, бундан 4-5 йил муқаддам ҳам пора олган шахс – айбдор, яъни жиноятчи саналиб, шу порани берган кимса эса жабрланувчи ҳисобланиб келган.

Коррупция – ҳар қандай жамиятни таназзулга юз тутишига асосий сабабчи бўлишини Президентимиз юқори минбардан туриб бот-бот айтиб келаяпти. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда изчиллик билан барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарасида коррупцияга қарши курашнинг янги тизми яратилди. 

Бугунга келиб, мамлакатимизда пора олган билан уни берган ҳам теппа-тенг жавобгар саналади ва пора берган шахс ҳам пораолган кимса билан бирга қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

Аммо, минг афсуски шунга қарамай, юртимизда коррупцияга қарши кураш шиддат билан бўлмасада, изчиллик билан олиб борилаётган бир пайтди, қайсидир ишини битириб олиш учун очиқдан-очиқ пора таклиф қилаётган юртдошларимиз ҳали-ҳамон учраб турибди. 

Сирдарё вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг кунлик тақсимотига асосан “Гулистон – Тошкент” М-34 автомобиль йўлининг 103-километрида хизмат вазифасини ўтаётган ЙҲХБ инспектори, шу йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган “VOLVO” русумли, автомашинани тегишли тартибда тўхтатиб, автомашина ҳайдовчиси Лазизбек Бозоров(мақоладаги персонажларнинг исми-шарифи ўзгартирилди)нинг автомашина бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари текшириш жараёнида Наманган вилоятида жойлашган хусусий корхонаси томонидан бир ой муддатга берилган йўл варақасининг амал қилиш муддати тугаганлигини аниқлайди ва маъмурий баённома расмийлаштиради. Ҳайдовчига транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилишини айтади. 

Автомашинада йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчи Л.Бозоровнинг қариндоши Уйғунхон Маматқулов, ЙҲХБ инспекторининг бир неча маротаба огоҳлантиришига қармай, Уйғунхон, ходим автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериши ва расмийлаштирилган маъмурий баённомани йўқ қилиши эвазига, инспекторга 500 минг сўм миқдордаги пулни пора тариқасида бермоқчи бўлиб, таклиф қилади. 

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Сирдарё вилояти бўйича бўлими, Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Сайхунобод туман прокуратураси ходимлари ҳамкорликда Сайхунобод тумани ҳудудида жойлашган жарима майдончасида тезкор тадбир ўтказди. 

Вилоят ЙҲХБ инспектор(билан келишилган ҳолда)ига “VOLVO”русумли автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериши жарима майдончасида фуқаро Уйғунхон Маматқулов 500 минг сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Сайхунобод туман прокуратураси томонидан гумонланувчи Уйғунхон Маматқуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қилмагайсан – топмагайсан, деб доно халқимиз бежизга айтмаган-да, мана энди Уйғунхон Маматқулов ўтирибди, икки юзи қора бўлиб, жиноят курсусида. Қамоқда яна қанча ўтиради, буни эса суд кўрсатади. 

А.ҚАЮМОВ,ЎзА