English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пора берган фуқаро қўлга олинди
13:58 / 2023-03-13

Бухоро шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимига пора берган шахс ушланди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Департаментнинг Олот тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида ЙПХ инспекторининг билдиргиси асосида тезкор тадбир ўтказилди.  

Маълум бўлишича, Шофиркон тумани “Боғиафзал” маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро Ф.А. исмли шахс спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда автомашина бошқарганлиги учун тузилган маъмурий баённомани оқибатсиз қолдириш ва автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига инспекторга пора таклиф қилади. Натижада Бухоро шаҳридаги “Бухоро транс станд” МЧЖга қарашли жарима майдонида 1 миллион 100 минг сўм пулни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Зариф Комилов, ЎзА