Попда IT форум ўтказилди
Наманган вилояти Поп туманида IT форум бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда республика IT Park оператив бошқарувидаги 13 та IT-мактаб вакиллари – дастурчилар, IT менежерлар, мустақил фрилансерлар иштирок этди.
– Ёшлар учун берилаётган имкониятлар ўз натижасини бермоқда, - дейди вилоят ҳокимлиги АКТни ривожлантириш маркази раҳбари Бахтиёр Охунбобоев. – Ҳозиргача соҳада 5600 нафар ўқувчи учун дастлабки таълим берилди. 15 миллиард сўмлик дастурий таъминот маҳсулотлари сотишга эришилди.
Тадбирда вилоят илмий-инновацион салоҳиятини кўтаришга хизмат қилувчи муҳим қарорлар қабул қилинди, шартномалар имзоланди, тажриба алмашилди.
[gallery-4436]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА