Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Попда экспорт мавсуми
06:27 / 2022-05-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Иссиқхона фаолиятини бошлаган Наманган вилояти Поп туманилик яна бир тадбиркор биринчи мавсумнинг ўзида Россия давлатига 500 миллион сўмлик помидор экспорт қилишни уддалади.

Ором массивидаги 81 гектарлик иссиқхоналар мажмуасида бугун иш қайнаган. Қайсидир тадбиркор ҳосил парвариши билан банд бўлса, яна бири ўз маҳсулотини чет давлатларга ва ички бозорларга улашмоқда.

[gallery-7053]

Бугунги қаҳрамонимиз Азамат Турдалиев 1 гектарлик иссиқхонасида етиштирган 40 тонна помидорни Россия давлатига экспорт қилди. Икки хил турдаги помидордан тушган даромад ўртача ҳисобда 500 миллион сўмни ташкил қилди.

– Тўғриси бошида иккиланиш, қўрқиш ҳолати бўлди, - дейди тадбиркор А.Турдалиев. – Лекин вилоят ва туман сектор раҳбарларининг доимий қўллаб-қувватлаши менга анча далда бўлди. Помидор ораларига экилган 650 туп лимон кўчатининг ҳам келгусида менга айтар сўзи бор.

Иссиқхонада ҳали ҳосил мўл, улкан даромадга эга бўлиш билан биргаликда қаҳрамонимиз бугун 40 нафар ишчи ўрнини ҳам ярата олди.

 

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА