Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Попда аҳоли бандлиги таъминланмоқда
06:28 / 2022-04-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Поп туманида 77 та маҳалла мавжуд бўлиб, 227 минг аҳоли истиқомат қилади.

Ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, шу орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида ҳоким ёрдамчилари томонидан барча хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилди. Аниқланган 1979 муаммонинг 1183 таcи ҳал этилди.

Биринчи чорак давомида 13,3 миллиард сўм маблағ аҳолига кредит, субсидия, ва бошқа анжом жиҳоз кўринишида йўналтирилди. Бунинг натижасида  5566 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди. Шунингдек, 239 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди. 3137 кишига ўзини-ўзи банд қилишда кўмаклашилди.

[gallery-6823]

Туман бўйича 973 гектар ер майдони аукционга қўйилиб, унинг 862 гектари 5392 нафар фуқаро томонидан “E-AUKSION” орқали сотиб олинди. Унинг 295,8 гектарига қишлоқ хўжалиги экинлари экилиб, ердан қўшимча 960 тонна сабзавот, 1380 тонна полиз, 1660 тонна дуккакли, 760 тонна мойли экин, 130 тонна маккажўхори дони ҳосилини олиш кўзда тутилган.

Шунингдек, туман бўйича 183 та хонадонга жами 10655 бош парранда 23 тонна озуқаси билан етказиб берилди. Бу битта хонадонга ўртача 8 миллион сўм кредит ажратиш орқали амалга оширилмоқда.

Эчкичиликни ривожлантириш мақсадида эса тумандаги “Маданият” маҳалласи ихтисослашуви бўйича 100 хонадонга 1000 бош эчки тарқатилди.

Мазкур маҳалла талабидан келиб чиқиб, келгусида эчкичилик йўналишида қиймати 28 миллиард сўмлик яна 5 та лойиҳа амалга оширилади. 
 


Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА