English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Попда 1 минг мегаваттли 2 та қуёш электр станцияси барпо қилинади
13:37 / 2024-03-26

Наманган вилояти Норин ва Сирдарёдан сув олади, 2 та магистрал канал ва 9 та сув омбори мавжуд. Лекин, Наманганнинг гидроэнергетикадаги салоҳияти ишга солинмаган эди.

Кеча Норин дарёсида ГЭСлар каскади қурилишига старт берилди. Бу ерда 228 мегаваттли 6 та станция йилига 1 миллиард киловатт электр чиқаради. Келгуси йилда Катта Андижон каналида 51 мегаваттли “Қўғай-1,2”, “Бешқўрғон-1,2” кичик ГЭСлар каскади ҳам ишга тушади.  

Шу йили Попда 1 минг мегаваттли 2 та қуёш электр станцияси барпо қилинади. Бу ҳам 2,2 миллиард киловатт электр, дегани.  

Натижада вилоят ўз эҳтиёжини тўлиқ қоплаб, йилига 2,5 миллиард киловатт электр экспорт қилади.  

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.  

ЎзА