Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Поп туманининг барча сектор ҳудудларига 100 минг тупдан кўчат экилади
15:32 / 2022-04-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Поп туманининг Ҳазратибоб маҳалласида ҳам кўчат экиб, боғ яратиш ишлари айни авжида.

Таъкидлаш жоиз, туманнинг барча сектор ҳудудларига 100 минг тупдан зиёд павлония, сада, ясин, жийда, катальпа, каштан, арча каби манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, туман ҳудудидаги қаровсиз қолган ерлар қайта ўзлаштирилиб, боғ яратиш учун маҳаллаларга 10 сотихдан ажратиб берилди. Ҳозирда ушбу ерларга 1000 дан ортиқ терак кўчатлари ва миллион тупдан зиёд терак қаламчаларини экиш ишлари олиб борилмоқда. 

Эътиборлиси, маҳаллаларга берилаётган кўчатлар парвариш қилиниб, келгусида ундан олинадиган даромад эҳтиёжманд фуқаролар, боқувчисини йўқотганлар, якка-ёлғиз кишиларни ижтимоий ҳимоялашга йўналтирилади. 

[gallery-6455]


Ҳотам МАМАДАЛИЕВ сурат, ЎзА