Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Поп туманида ғалладан бўшаган майдонлар эҳтиёжманд аҳолига фойдаланиш учун берилади
07:50 / 2023-06-28

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Поп туманида ғалладан бўшаган ер майдонларини такрорий экин экиш учун аҳолига ажратиб бериш белгиланди.

Туманининг 1-сектор ҳудудидаги “Поп Яккатут” ММТП дала майдонида ташкил этилган кўргазмали семинарда ушбу жараёнларни сифатли олиб бориш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.  

[gallery-12532]

Тадбирда ғалладан бўшаган майдонларни эҳтиёжманд аҳолига фойдаланишга бериш амалиётининг ҳаётга татбиқ этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама этилди. Жорий мавсумда туманда ғалладан бўшаган 800 гектар майдонда кам таъминланган оила деҳқончилик қилиши белгилангани таъкидланди.  

Таъкидлаш керак, аҳолига ер ажратиш чора-тадбирларида туманнинг барча маҳалласи тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган бўлиб, жараён давом этмоқда.

Ер майдонларини қабул қилиб олган фуқаролар бу ерда иш бошлаши натижасида аввало ўзи, қолаверса, оиласи бандлигини ҳам таъминлайди.  

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА