French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Поп тумани коррупциядан холи ҳудудга айлантирилади (+видео)
10:06 / 2026-02-24

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов Наманган вилоятига сафари давомида Поп туманини коррупциядан холи ҳудудга айлантириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, дастурда белгиланган ишлар олиб борилиши натижасида туманда ўтган 2025 йилда содир этилган коррупциявий жиноятлар 2024 йилга нисбатан икки баробарга камайишига эришилган.

Ўрганиш натижалари туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев ҳамда дастур ижроси учун масъул этиб белгиланган ташкилот раҳбарлари иштирокидаги атрофлича муҳокама этилди. Давлат идоралари фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда мактабгача ва мактаб таълими ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш бўйича амалий механизмлар ишлаб чиқилмаганлиги танқид қилинди.

Шунингдек, туман ташкилотлари раҳбарларини ротация қилиш, хавфли ижтимоий иллатга қарши тарғибот ва профилактик тадбирларни тизимли ташкил этиш борасида ҳам сусткашликка йўл қўйилгани таъкидланди.

Йиғилиш якунида туманда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳар бир банд ижроси бўйича шахсий жавобгарликни ва назоратни кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Агентлик раҳбари Акмал Бурҳонов ҳамда тумандаги тегишли мутасаддилар  Поп тумани бўйича белгиланган дастур ижросини коррупциявий хавфи юқори соҳалар мисолида ўрганди.

Даставвал, “Поп деҳқон бозори” ҳудудида савдо ва автотураргоҳларни рақамлаштириш, яширин иқтисодиётга қарши чоралар кўрилиши ҳолати билан танишилди.

Тумандаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни тўлиқ аутсорсинг асосида йўлга қўйиш, сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда хавфсиз муҳит яратиш учун видеокузатув камералари ўрнатиш бўйича вазифалар белгиланди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона ва кўп тармоқли марказий поликлиникада аҳолига қулай шароит яратиш, бепул ва пуллик хизматлар кўрсатиш, тиббий жиҳозлар ва дори воситалари таъминотини яхшилаш, рақамлаштириш, электрон поликлиника тизимлари, ишга қабулда ошкораликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Масъулларга электрон поликлиника тизимини барча бирламчи тиббиёт муассасаларида босқичма-босқич жорий этиш, ходимларнинг рақамли кўникмаларини ошириш ҳамда аҳоли учун қулайликларни янада кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_KETtN1VgIU" title="Pop tumani  korrupsiyadan xoli hududga aylantiriladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўрганиш мобайнида аниқланган камчиликлар юзасидан масъуллар билан чоралар белгиланди. Айрим муаммолар жойида ҳал этилишига кўмаклашилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА