Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Помпейдан топилган хазина, Амритсар қирғини ва 13 апрель тарихига муҳрланган воқеалар
13:15 / 2020-04-13

1876 йил (бундан 144 йил олдин) – феврал ойида Фарғона водийси ҳудудлари Россия империяси қўшинлари томонидан босиб олингач, хонлик тугатилиб, Туркистон генерал-губернаторлиги ҳарбий бошқармасининг 1876 йил 13 апрелдаги 68-сонли фармонига кўра, хонликка қарашли ерларда Фарғона вилояти ташкил этилди.


ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА

1876 йил (бундан 144 йил олдин) – феврал ойида Фарғона водийси ҳудудлари Россия империяси қўшинлари томонидан босиб олингач, хонлик тугатилиб, Туркистон генерал-губернаторлиги ҳарбий бошқармасининг 1876 йил 13 апрелдаги 68-сонли фармонига кўра, хонликка қарашли ерларда Фарғона вилояти ташкил этилди.

Вилоятнинг таркибига Марғилон, Андижон, Қўқон, Наманган, Ўш уездлари ва Помир кирган. Вилоятнинг умумий майдони тахминан 160,1 минг км. кв. бўлиб, маъмурий маркази – Янги Марғилон шаҳри бўлган. Вилоятни ҳарбий губернатор бошқарган. Туркистон генерал губернаторининг 1876 йил 13 апрелдаги 69-сонли буйруғи билан Михаил Скобелев Фарғона вилоятининг генерал губернатори этиб тайинланган.

1936 йил (бундан 84 йил олдин) – Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев таваллуд топди. У 1997 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

1945 йил (бундан 75 йил олдин) – фарғоналик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Тўйчи Назаров (1896–1974)га 1945 йил 24 январда Польшанинг Кёбен шаҳри раёнида Одер дарёсини кечиб ўтиш ва ўнг соҳилни эгаллашдаги жасорати учун Қаҳрамон унвони берилди.

1992 йил (бундан 28 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси билан Филиппин Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилди.

1994 йил (бундан 26 йил олдин) – “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ташкил этилди.

2017 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқҳон Ибрат номидаги ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

ЖАҲОН ТАРИХИДА

1743 йил (бундан 277 йил олдин) – АҚШнинг 1801–1809 йиллардаги учинчи президенти, 1790–1793 йилларда давлат котиби, 1797–1801 йилларда вице-президент бўлиб ишлаган Томас Жефферсон таваллуд топди (вафоти – 1826 йил). У Шимолий Америкада мустақиллик учун бўлган урушлар даврида демократик йўналиш мафкурачиси бўлган, айни пайтда, АҚШ Мустақиллик декларацияси лойиҳаси муаллифи ҳисобланади.

1895 йил (бундан 125 йил олдин) – Помпей шаҳридаги қазишмалар чоғида хазиналар тоғи топилди. Милодий 79 йилда Везувий вулқонининг отилиши натижасида вайрон бўлган Помпей харобаларидаги қазишмаларда ажабтовур билакузуклар, олтин занжирлар, 108 буюмдан иборат кумуш ошхона анжомлари ва бошқалар аниқланган. Ундаги мингдан ортиқ ноёб олтин тангалар зарбхонадан ҳозир чиққандек ярқираб турган. Хазина бугунги кунда Лувр музейида сақланмоқда.

1919 йил (бундан 101 йил олдин) – Ҳиндистонда инглиз мустамлака ҳукуматининг террор сиёсатига қарши норозилик юзасидан Панжоб штати пойтахти Амритсар шаҳрида ўтказилган намойиш қатнашчилари ўққа тутилди. Намойиш бошланиши билан майдонга генерал Дайер қўмондонлигидаги ҳарбий отряд ва икки броневик келиб, қуролсиз аҳолига қарата ўқ очган, натижада 1000 га яқин киши ўлган ва тахминан 2000 киши ярадор бўлган.

1919 йил (бундан 101 йил олдин) – герман коммунистлари Германиянинг Бавария ўлкасида совет ҳокимиятини ўрнатдилар ва Бавария Совет Республикаси тузилганлигини эълон қилдилар. Бироқ бу республика атиги 3 ҳафта яшади.

1948 йил (бундан 72 йил олдин) – Руминия Республикаси ўзининг биринчи конституциясини қабул қилди.

1963 йил (бундан 57 йил олдин) – бокулик шахматчи, халқаро гроссмейстер, жаҳоннинг 13-чемпиони, жаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони Гарри Каспаров таваллуд топди.

2008 йил (бундан 12 йил олдин) – америкалик физик-назариётчи, “қора туйнук” атамаси муаллифи Жон Уилер вафот этди (таваллуди – 1911 йил).

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ