Помпео КХДРда очарчилик хавф солаётганидан ташвишда эканини маълум қилди
Шимолий Кореяда коронавирус ва очарчилик тарқалиши хавфи жуда юқори, деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.
Шимолий Кореяда коронавирус ва очарчилик тарқалиши хавфи жуда юқори, деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.“Уларда ҳам коронавирус хавфи мавжуд ва ортидан очарчилик таҳдид солмоқда. Шимолий Кореяда озиқ-овқат танқислиги юз бериши мумкин. Биз буларнинг барчасини диққат билан кузатиб турибмиз, чунки ушбу вазият бизнинг Шимолий Кореяни денуклеаризация қилиш бўйича режаларимизга таъсир этиши мумкин“, — деди у Fox News телеканали орқали чиқиш қилиб.