Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Полвонларимиз Таиландда ҳозирча 12 та медаль жамғарди
14:34 / 2024-07-23

Таиланднинг Сирача шаҳрида спорт курашлари бўйича U15 ва U20 ёш тоифаларида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

U20 ёш тоифасида аёллар кураши бўйича ўтказилган баҳсларда қизларимиз орасида вазни -68 кг. бўлган Феруза Эсенбоева финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Нилуфар Нурмуҳаммадова, Соҳибжамол Эсбўсинова, Гулмира Айтмуратова, Нигина Собирова ҳамда Миясар Қўшмуратова бронза медалини қўлга киритди.  

Маълумот ўрнида: ушбу ёш тоифасидаги юнон-рум кураши бўйича ўтган беллашувларда 1 та олтин ва 5 та бронза медали қўлга киритилган эди. Бугунги натижалардан сўнг U20 тоифасидаги медалларимиз сони 12 тага етди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА