Полвонларимиз Киевда 11 та медални қўлга киритди
Украина пойтахти Киев шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўтган анъанавий халқаро турнирда вакилларимиз 11 медаль жамғарди.
Эркин кураш бўйича баҳсларда Ғуломжон Абдуллаев ва Ильяс Бекбулатов ўз вазн тоифаларида олтин, Нодиржон Сафаров кумуш медалига сазовор бўлди. Маҳмуджон Шавкатов, Бекзод Абдураҳмонов ва Жавраил Шапиев каби полвонларимиз бронза медали билан тақдирланди.
Шу тариқа эркин курашчиларимиз делегациямиз ҳисобига 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўшиб қўйди.
Юнон-рум кураши беллашувларида Илҳом Баҳромов, Арам Варданян, Жалгасбай Бердимуратов, Рустам Ассакалов ва Мўминжон Абдуллаев шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.