French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Полвонлар ва уларнинг мураббийлари тақдирланди
17:27 / 2021-12-24

Ўзбекистон Кураш федерацияси Қорақалпоғистон бўлимида йил якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Кураш федерацияси Қорақалпоғистон бўлими ижрочи директори С.Жусипбеков, Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси бўлим бошлиғи А.Темирбоев, спорт фахрийлари П.Хўжанов, А.Сатаев ва бошқалар сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни, шу жумладан курашни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик ҳақида гапирди.

Дарҳиқиқат, якунланиб бораётган йил Оролбўйи спортчилари учун омадли бўлди. Улар кураш бўйича ўтказилган мамлакатимиз чемпионати, кубоги ва халқаро турнирларда муносиб иштирок этиб, 27 та медални қўлга киритди.

Бу борада шаҳар ва туман, Қорақалпоғистон Республикаси биринчиликлари мунтазам равишда ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, шаҳар ва туман прокуратуралари яқиндан амалий ёрдам берди.

Йил давомида юксак натижаларга эришган спортчилар, уларнинг мураббийлари, ҳакамлар, фахрийлар, мусобақа ташкилотчиларини тақдирлаш анъанага айланмоқда. Тадбирда “Йилнинг энг яхши спортчиси”, “Йилнинг энг яхши мураббийи”, “Йилнинг энг яхши ҳаками”, “Йилнинг энг яхши фахрий спортчиси”, “Йилнинг энг яхши спорт мусобақалари ташкиллаштирган олий ўқув юрти”, “Йилнинг энг яхши спорт журналисти” каби 15 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

[gallery-5215]

– Якунланаётган йил омадли бўлди, – дейди “Йилнинг энг яхши қиз спортчиси” номинацияси ғолиби Сарбина Узоқбоева. – Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақасида иштирок этиб, уч маротаба совриндор бўлдим. Ҳозирги вақтда Мўйноқ тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида мураббий бўлиб ишлаяпман. Келажакда ушбу ишончни оқлаб, бундан ҳам юқори натижаларга эришишга ҳаракат қиламан.

Номинация ғолибларига Ўзбекистон Кураш федерацияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА