Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польшанинг Беларус билан чегара ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилади
11:38 / 2021-09-03

Польша президенти Анжей Дуда мамлакатнинг Беларус билан чегара ҳудудида фавқулодда ҳолат тартиби ўрнатилиши бўйича қарор қабул қилди.

“REGNUM” хабарига кўра, давлат раҳбарининг матбуот котиби Блажей Спихальский матбуот анжуманида: “Ҳозиргина президент фавқулодда ҳолат жорий этилиши бўйича қарор чиқарди”, деб таъкидлаган.

Аввалроқ Польша ички ишлар вазирлиги мигрантлар муаммоси туфайли мамлакат шарқида фавқулодда ҳолат эҳтиёж этилгани бўйича баёнот берганди.

Маълумот учун, чегара ҳудуди Люблин ва Подляск воеводаларидаги 150 дан ортиқ аҳоли пунктларини қамраб олади.