Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польшалик малакали кардиожарроҳ иштирокида маҳорат дарси
15:00 / 2021-10-21

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида Польша Республикаси Кардиологлар жамияти президенти, профессор Роберт Гил Жулиан иштирокида маҳорат дарси тарзидаги жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

– Маҳорат дарсининг муҳим томони шундаки, мураккаб коронар томирлар, яъни кальцинатлашган торайишлар ва ёпилган томирларни ротаблатор ускунаси ёрдамида бурғулаб очиб, стентлаш амалиёти вилоятимизда илк маротаба ташкил этилди, – дейди филиал директори, тиббиёт фанлари доктори Набижон Йўлдошев. – Ротаблатор кальцинатлашган ноэластик пилакча (бляшка)ларни дақиқасига 160 000 айланма тезликда парчалаб, йўл очади. Бунинг натижасида коронар томирларни мукаммал стентлашга эришилди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, филиалда хорижлик малакали кардиожарроҳлар иштирокидаги бундай “мастер-класс”ларни ташкил этиш яхши анъанага айланиб қолди. Шу пайтгача бу ерда Швейцария, Россия, Грузия ва Арманистон сингари давлатларнинг нуфузли клиникаларидан келган, ўз ишининг моҳир усталари бўлган бир қатор мутахассислар ёрдамида маҳорат дарслари ўтказилди.  

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА