Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польшада Украинага олиб борувчи темир йўл тармоғи шикастланди
15:03 / 2025-11-17

Якшанба куни Варшава-Люблин йўналишидаги темир йўл линияси шикастлангани маълум бўлди, деб ёзмоқда “Reuters” нашри.

– Воқеа жойида тезкор хизматлар ва прокуратура ишламоқда. Бу ҳолат қўпорувчилик ҳаракати бўлиши мумкин, - деб ёзди Польша бош вазири Дональд Туск “Х” ижтимоий тармоғида.

Бироқ кейинчалик ўлка полицияси Украинага олиб борувчи темир йўл релслари портлаш оқибатида шикастланганини рад этди.

Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Ў.Алимов, ЎзА