Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польшада Навоий ва Бобур ижоди тарғиб этилди
15:29 / 2023-02-09

Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси томонидан Краков шаҳрида таълим олаётган ватандошларимиз учун Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишланган маънавий-марифий учрашув ташкил этилди. Тадбирда буюк алломаларимиз бебаҳо меросининг жаҳон адабиётидаги ўрни, улкан аҳамияти хусусида сўз юритилди. Навоий ва Бобур асарларида юксак инсоний ғоялар ўзбек тилининг беқиёс сўз бойлиги воситасида акс эттирилгани қайд этилди.

Краковда бизнес билан шуғулланаётган ҳамюртимиз Ҳаётбек Тиллаев Ҳазрат Навоийнинг ҳаёти ва ижоди, асарларида тараннум этилган чинакам инсоний ғоялар ҳақидаги мулоҳазаларини билдирди.

Иштирокчилар эътиборига шоҳ шоир Мирзо Бобур ҳақида видеоролик ҳавола этилди. Буюк аждодимизнинг мураккаб умр йўли, шеър, ғазал ва рубоийларида акс этган юксак ватанпарварлик туйғусига алоҳида урғу берилди. “Бобурнома”, “Кобул девони” каби асарлари жаҳон адабиёти дурдоналари қаторидан ўрин олгани эътироф қилинди. Буюк аждодларимиз ижод намуналари ёдланди.

ЎзА