Канаданинг “Central European Petroleum” (CEP) компанияси Польшанинг Свиноуйсьце шаҳри яқинида янги нефть ва табиий газ конини топди, деб хабар тарқатди “PAPbusiness” нашри.
Кон Болтиқ денгизида, “Wolin East 1” қудуғида топилган, унинг майдони 2 минг метрдан ошади.
CEP ҳисоб-китобларига кўра, унинг таркибида 22 миллион тонна хом нефть, шунингдек, 5 миллиард куб метр товар гази мавжуд. Ҳудуддаги умумий захиралар қарийб 33 миллиард тонна нефть ва 27 миллиард куб метр газни ташкил қилади.

Хабарда таъкидланишича, бу мамлакатдаги энг йирик углеводород кони, шунингдек, сўнгги ўн йилликда Европада топилган энг йирик нефть конларидан биридир.
– Бу Европа нефти учун ҳам, Польша энергетика сектори учун ҳам тарихий лаҳзадир, — деди CEP бош директори Рольф Скаар.
“Wolin East 1” қудуғи жорий йил февраль ойи охирида бурғуланган эди.
Таъкидлаш жоизки, Польша замини ноёб минералларга бой. Масалан, бундан беш йил аввал ҳам ўлканинг Любуш ҳудудида мис ва кумуш конлари топилган эди. Канаданинг “Copper Copper Corp” компанияси томонидан топилган ушбу конда жойлашган фойдали қазилмаларнинг умумий қиймати 60 миллиард долларга баҳоланган.
С.Раҳимов, ЎзА