Польшада чет элликларга ер сотиш ўн йилга тақиқланди
Польша Президенти Карол Навроцки хорижликларга ер сотишни ўн йилга тақиқловчи қонунни имзолади.
- Бу гал бир йўла 10 та қонунни имзолашга қарор қилдик, - деди давлат раҳбари. - Жумладан, менинг ташаббусим билан ишлаб чиқилган махсус лойиҳа - қишлоқларимизни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни, деярли, бутун парламент қўллаб-қувватлади. Энди 10 йил давомида Польша ерлари чет элликларга сотилмайди.
Навроцки лавозимга киришиши билан ушбу ҳужжатни ишлаб чиқишга киришганини таъкидлади.
- Президентлигимнинг тўртинчи куни Ғарбий Померания воеводасида фермерлар билан учрашув чоғи кўтарилган масала бугунги кунга келиб мажбурий тартибга айланди, - деди Польша етакчиси.
Г.Сатторова, ЎзА